Узбек O'zbek
Перес Азарнинг трансфери шу ёзда амалга ошишига ишора қилди
Сешанба, 28 Май
4184

«Реал» президенти Флорентино Перес «Челси»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Эден Азарнинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

«Биз бир неча йилдан буён Эден Азарни «Реал»га олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, у шу ёзда сафимизга келиб қўшилади», — дея Переснинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Бундан аввалроқ футболчининг ўзи келажаги бўйича бир қарорга келгани хабар қилинганди. Азарнинг «Челси» билан шартномаси муддати 2020 йилнинг ёзига қадар тузилган. Ушбу форвард «Челси» сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Якунланган мавсумда у Англия чемпионатида 37 ўйинда майдонга тушиб, 16 гол урди ва 15 голга узатма берди.

Лондонликлар клуби Азар учун қўшимча бонуслар билан ҳисоблаганда 150 млн евро сўрамоқда, аммо футболчининг ўзи Мадрид клубига ўтишни истаётгани трансфер амалга ошишини осонлаштириши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз