Узбек O'zbek
Хави «Ас-Садд» бош мураббийи этиб тайинланди
Сешанба, 28 Май
2272

Ўтган ҳафта Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида футболчилик фаолиятига якун ясаган Хави ушбу клуб бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.

39 ёшли собиқ яримҳимоячининг Доҳа шаҳри клуби билан шартномаси икки йилга мўлжалланган.

Хави 2015 йил май ойида «Ас-Садд» билан уч йиллик шартнома имзолаган эди. Бу вақт мобайнида Қатар чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва амири кубоги, шунингдек Шайх Жассим кубогини қўлга киритди.

Испаниялик собиқ хавбек бунга қадар 17 йил давомида «Барселона»да ўйнаб, клуб учун рекорд даражада кўп – жами 769та ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ Хави мураббий сифатида тажриба тўплаб, сўнг «Барса»га қайтишни исташи ҳақида айтган эди.

«Тажриба орттириш мақсадида мураббийлик фаолиятимни Қатарда бошламоқчиман. Кейин Европага қайтиш истагидаман. «Барселона»да ҳам ишлайман, деб умид қиламан, лекин ҳозирча бунинг учун тажрибам етарли эмас. Ўз мақсадларимга босқичма босқич эриша боришим керак.

Қўл остимдаги жамоаларим ижросида қандай футбол кўриш борасида менда турли хил ғоялар талайгина. Менга доимо «Барселона»нинг ўйин услуби, ўйинни назорат қилиши ёққан. Мураббийлик фаолиятимда шу йўналишда кетмоқчиман», – деганди у.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз