Узбек O'zbek
Виллаш-Боаш кучли бешликка қайтмоқда
Душанба, 27 Май
5068

Португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боаш «Марсель» бош мураббийи этиб тайинланади, деб хабар тарқатди France Football.

41 ёшли мутахассис француз клуби билан 2 йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Унга асосан, мураббийга йиллик 600 минг евро маош тайинланади.

Бу миқдор – Виллаш-Боаш сўнгги икки клубида олган маошидан сезиларли даражада кам. У «Шангхаи СИПГ»да (2016-2017) йилига 8,5 млн евро, «Зенит»да эса (2014-2016) йилига 12 млн евро маош олган.

Андре аввалроқ интервьюларидан бирида «Марсель» бошқарувига келишга тайёрлигини айтган эди. Ушбу клуб жорий мавсумда биринчи дивизионни 5-ўринда якунлади.

Ўтган ҳафта марселликлар жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ўз лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш Лондоннинг «Тоттенҳэм» ва «Челси» клубларида, шунингдек, «Порту»да бош мураббий бўлиб ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз