Узбек O'zbek
Россия чемпионатида мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатилди
Душанба, 27 Май
3104

Россия чемпионатида 2018/19 мавсуми стадионларга томошабин тўплаш борасида рекорд ўрнатди.

Премьер-лига расмий сайтида маълум қилинишича, мавсум давомида лига ўйинларини жами 4 036 196 нафар мухлис бевосита ўйингоҳдан туриб кузатган. 

Бу – ҳар бир ўйинга ўртача 16 817 томошабин йиғилганини кўрсатади.

Қайд этилишича, стадионларга мухлислар ташрифи борасидаги ўсиш 2017/18 мавсуми билан солиштирганда 20,4 фоизни ташкил этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз