Узбек O'zbek
Роббен ва Рибери «Бавария» мухлислари билан хайрлашди
Душанба, 27 Май
2999

«Бавария» яримҳимоячилари Арьен Роббен ва Франк Рибери якшанба куни байрам парадида клуб мухлислари билан хайрлашишди.

Мюнхен марказидаги Мариенплац майдонида йиғилган минглаб мухлислар қаршисида дастлаб Роббен, сўнг Рибери микрофонни қўлига олди. Нидерландиялик хавбек ҳиссиётга берилмай нутқ сўзлай олган бўлса, унинг франциялик жамоадоши кўз ёшларини тийиб тура олмади.

«Бу 12 йил қандай ўтганини таърифлашга тил ожиз. Биз бирга ғалабаларга эришдик, бирга нишонладик. Ҳаммаси учун ташаккур, сизларни яхши кўраман», – деди Рибери мухлисларга қарата.

Маълумот учун, Франк 2007 йилда, Арьен эса 2009 йилда «Бавария» аъзосига айланган. Рибери клуб сафида жами 24та, Роббен эса 21та соврин соҳиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз