Узбек O'zbek
Кейн ЕЧЛ финалига борадиган бўлди, аммо ўйинда қатнашмаслиги мумкин
Душанба, 27 Май
8404

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн 1 июнь куни Мадридда «Ливерпуль»га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси финалида қатнаша олиши мумкин, деб дарак бермоқда Daily Mail.

Нашр маълумотига кўра, «шпорлар» вице-сардори чоршанба куни жамоа билан Испания пойтахтига учиши кутиляпти.

Шундай бўлса-да, Кейннинг ёзга қадар тўла тиклана олиши масаласи очиқ қолмоқда.

«Уни асосий таркибда туширамизми-йўқми, бу ҳақда кўп ўйлаяпмиз. Бу қарор қанчалик тўғри бўлишини ўйин натижаси кўрсатиб беради. Агар ютсак, фантастик қарорга келган бўламиз. Ютқазсак эса, менинг гўримга ғишт қалай бошлашади», – деган «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттинонинг сўзларини келтирди Sportsmail.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ чорак финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган дастлабки ўйинда тўпиғидан шикастланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз