Узбек O'zbek
«Бавария» президенти Боатенгга клубдан кетишни маслаҳат берди
Душанба, 27 Май
2367

«Бавария» президенти Ули Ҳёнесс ҳимоячи Жером Боатенг клубини ўзгартириши керак, деб ҳисоблайди.

«Мен дўст сифатида унга клубдан кетишни маслаҳат берган бўлардим. Унга яқин машаққат чорлови керак», – деган Ҳёнессдан иқтибос келтирмоқда Deutsche Welle.

Боатенг Германия кубоги финалидаги «Лейпциг» билан ўйинда захирада қолдирилган эди. У сўнгги марта 4 май куни Бундеслиганинг 32-туридаги «Ҳанновер»га қарши баҳсда майдонга тушган.

32 ёшли ҳимоячи 2011 йилдан буён Мюнхен клубида ўйнаяпти. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 28та ўйин ўтказиб, 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз