Узбек O'zbek
Аллегри: «Кетаётганимдан афсусда эмасман»
Душанба, 27 Май
3696

«Ювентус» якшанба куни А Сериянинг сўнгги турида бош мураббий Массимилиано Аллегри қўл остидаги охирги ўйинини ўтказди. Жамоа «Сампдория» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Аллегри клубни тарк этаётганидан афсусда эмаслигини билдирди.

«Мен ўзимдан кейин музаффар жамоани қолдирмоқдаман. Йигитлар кейинги мавсумда скудеттони ҳимоя қила олишига 80 фоизга ишонаман. Бирозгина омад бўлса, ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқа олишади.

Клуб билан биргаликда шу қарорга келдим. Кетаётганимдан афсусда эмасман. Клубдаги барча-барчага раҳмат айтмоқчиман», – деди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли мутахассис 2014 йилдан «бьянконери»га устозлик қилиб келди. У бунга қадар «Милан», «Кальяри» ва «Сассуоло» каби клубларда ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз