Узбек O'zbek
«Боруссия» А Серия тўпурарларидан бирини олиши мумкин
Шанба, 25 Май
1089

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Аталанта» ҳужумчиси Дуван Сапата билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб ёзади Goal.

Дортмундликлар ёзда футболчини қўлга киритиб, ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқдалар.

28 ёшли колумбияликнинг трансфер ҳуқуқи «Сампдория»га тегишли бўлиб, «Аталанта» клубида ижарада ўйнаяпти. А Сериянинг бу мавсумида у 22та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлар сафида бормоқда. 

Умумий ҳисобда Сапата барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 35 миллион евро атрофида.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз