Узбек O'zbek
Липпи Хитой миллий жамоасига қайтди
Жума, 24 Май
1154

Тўрт ой олдин Хитой миллий жамоаси бош мураббийлигидан кетган Марчелло Липпи ушбу лавозимга қайтди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайтида дарак берилган.

Маълум қилинишича, италиялик тажрибали мутахассис олдига Хитой миллий жамоасини ЖЧ-2022 финал босқичига олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Аввалроқ Хитой матбуоти томонлар ўртасидаг келишув икки қисмдан иборат бўлишини хабар қилганди: биринчиси ЖЧ-2022 саралашидан ўтишни, иккинчиси Осиё кубоги – 2023 яримфиналига чиқишни кўзда тутади.

Марчелло Липпи 2016 йил октябридан хитойликлар термасига устозлик қилиб, жорий йил бошидаги Осиё кубогидан сўнг муддати тугаган шартномасини узайтирмаган эди. Унинг ўрнига ҳамюрти Фабио Каннаваро иккита ўйинда Хитойни бош мураббий сифатида бошлаб тушди.

Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли мутахассис 2006 йилда Италия миллий жамоасиени жаҳон чемпионлиги сари бошлаб борган. У «скуадра адзурра» бошқарувида энг узоқ – 31та ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этган мураббий саналади.

Липпи, шунингдек, «Ювентус» билан А Серияда беш марта ғолиб чиққан, 1996 йилда Чемпионлар лигасида чемпион бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз