Узбек O'zbek
«Бавария» Лерой Сане трансфери устида ишлаётганини тасдиқлади
Жума, 24 Май
1513

«Бавария»нинг «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Санега қизиқиши миш-миш эмас, ҳақиқатлиги аён бўлди.

«Бу трансфер устида иш олиб боряпмиз», – деб тасдиқлади пайшанба куни клуб президенти Ули Ҳёнесс «Süddeutsche Zeitung» нашри билан суҳбатда.

Мюнхенликлар жамоасининг Санега бефарқ эмаслиги ҳақида дастлаб душанба куни Kicker хабар тарқатган, сешанбада Ҳёнесс «Бавария» ва Германия миллий жамоаси вингерлари таркиби айни футболчилардан иборат бўлишига эришмоқчи экани ҳақида Bild маълум қилган эди.

Чоршанба куни эса Германия чемпиони етакчиларидан бири Роберт Левандовски журналистлар билан суҳбатда Санени «ўта маҳоратли ва юксак салоҳиятга эга супер футболчи» деб таърифлаган, «У жамоамиз ўйинини албатта кучайтира олади», – дея таъкидлаганди.

Немис матбуотига кўра, «Бавария» 23 ёшли футболчи учун «шаҳарликлар»га 70 млн фунт таклиф этмоқда.

Маълумот учун, Лерой бу мавсум «Сити»нинг 47та ўйинида майдонга тушиб, 16+18 самарадорлик натижасини қайд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз