Узбек O'zbek
«Ювентус» ва «Сити» 60 млн евролик келишув арафасида
Пайшанба, 23 Май
8264

«Ювентус» ва «Манчестер Сити» клублари ҳимоячи Жоау Канселу трансфери юзасидан келишувга эришиш арафасида, деб хабар тарқатди Record.

Манбага кўра, 24 ёшли португалиялик 60 млн евро эвазига Туриндан Манчестерга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Бунгача Канселуга «Манчестер Юнайтед» ҳам даъвогар экани айтиб келинаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жоау «Юве»га ўтган йили ёзда келиб қўшилган эди. Бунга қадар у «Бенфика», «Валенсия» ва «Интер» клубларида ўйнаган; 2016 йилдан буён Португалия миллий жамоаси аъзоси саналади.

24 ёшли ҳимоячи бу мавсум А Сериянинг 25 ўйинида майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз