Узбек O'zbek
Вальдано: «Переснинг боғига Зиданнинг ҳайкалини ўрнатиш керак»
Пайшанба, 23 Май
6735

«Реал»нинг собиқ директори Хорхе Вальдано Зинедин Зиданнинг бош мураббий лавозимига қайтиши қарори ҳақида ўз фикрларини айтди. Унинг сўзларини ESPN нашри келтириб ўтди.

«Менимча, Зиданнинг «Реал»га қайтишга қарор қилиши – ҳақиқий жасорат. У таваккалга қўл ураётганини яхши тушунарди, аммо барибир шундай қилди.

Президент ва клуб ундан миннатдор бўлиши керак. «Сантьяго Бернабеу»да Зиданга ҳайкал қўйиб, унинг яна бир ёдгорлигини Флорентино Переснинг боғига ўрнатиш керак.

Зидан келганида «Реал» мавсумни бу қадар хотиржам якунлай олмасди. Спорт директори бўлмаганда қарор қабул қилиш масъулиятини мураббий тўла ўз зиммасига олади. У кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш ишларини ўз елкасига олиб, таваккал қилишга рози бўлди», – деди Вальдано.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз