Узбек O'zbek
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар ҳам бўлади
Пайшанба, 23 Май
4770

23 май куни Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. 

Кичик мундиалда иштирок этиш учун ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев ҳам таклиф этилган. Ундан ташқари, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакам назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Бугун B гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинида Мексика ўсмирлари Италияга қарши баҳс олиб боради. Фарҳод Абдуллаев унда ҳакамлар ишини назорат қилади. Ўйинни бразилиялик рефери Рафаэль Клаус бошқаради. Унга қанотларда Данило Симон Манис ва Бруно Перес ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Гонсалес Кабрера (Уругвай).

U20 Жаҳон чемпионати
B гуруҳи
Мексика - Италия
Бош ҳакам: Рафаэль Клаус (Бразилия)
Ён ҳакамлар: Данило Симон Манис ва Бруно Перес (Бразилия)
Тўртинчи ҳакам: Гонсалес Кабрера (Уругвай)
Ҳакам назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз