Узбек O'zbek
«Реал» Асенсиога қизиқиш билдирган инглиз грандига унинг нархи 700 млн евролигини эслатди
Пайшанба, 23 Май
6740

«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио «Тоттенҳэм» назарига тушган.

El Chirinuito`нинг маълум қилишича, инглиз клуби 23 ёшли хавбекни сотиб олишга қизиқиш билдирган, аммо «Реал» у билан шартномада 700 млн евро товон пули кўрсатилганини билдирган.

Манбага кўра, Мадрид клуби Асенсиони қўйиб юбормоқчи эмас, у бош мураббий Зинедин Зиданнинг кейинги мавсум учун режаларидан жой олган.

Маълумот учун, Марко бу мавсум Ла Лиганинг 30та турида қатнашиб, битта гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз