Узбек O'zbek
«МЮ» Де Лигтдан яна рад жавобини олди
Пайшанба, 23 Май
2870

«Манчестер Юнайтед» «Аякс»дан ҳимоячи Маттейс де Лигтни сотиб олишга уринмоқда.

Инглиз матбуотидаги хабарларга кўра, «қизил иблислар» де Лигтга иккинчи марта таклиф юбориб, бу сафар йилига 14 млн евро маош тўлашга тайёр эканликларини билдиришган. Аммо Маттейс бу гал ҳам «МЮ» чақирувига рўйхушлик бермаган.

Амстердам клуби сардори «Барселона»га ўтишга қатъий аҳд қилгани ҳақида бир неча ойдан буён айтиб келинади. Сўнгги хабарларда у инглиз жамоалари таклифига кўнмагани, «Аякс» ва «Барселона» эса трансфер қиймати 74 млн евро бўлишига келишиб олгани маълум қилинган эди.

Де Лигт жорий ҳафтада Voletbalprimeur нашрига интервью бериб, «Барселона»га ўтаётган жамоадоши Френки де Йонг билан яна бир клубда ўйнаш истаги борлигини айтган эди.

«Френки билан яна бир жамоада ўйнасак яхши бўларди, лекин ҳозир келгусида нима бўлиши ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман», – деганди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «МЮ»нинг ҳимоячи Калиду Кулибали хариди бўйича навбатдаги уриниши ҳам самарасиз якунлангани, «Наполи»га 110 млн евролик таклифга кўнмагани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз