Узбек O'zbek
Марадона Буэнос-Айрес аэропортида ҳибсга олинганини рад этди
Пайшанба, 23 Май
1117

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Буэнос-Айрес аэропортида қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди.

«Мени ҳеч ким тўхтатгани. Ҳибсга олинмадим. Ҳеч ким қамоққа ташлагани ҳам йўқ.

Аэропортдаги ходимлар менга аъло даражада муносабатда бўлишди. Мен имзолашим керак бўлган ҳужжатларга қўл қўйдим, шу холос», – деган Марадонанинг сўзларини келтирмоқда Ciudad Magazine.

Манбага кўра, аэропортда Марадонани қаллиғи томонидан унга нисбатан даъво қўзғатилгани ҳақида хабардор қилишган холос.

Аввалроқ The Sun Мексиканинг «Дорадос» клуби бош мураббийи бўлиб ишлаётган мутахассис Мексикадан ватанига қайтганида Буэнос-Айрес аэропорти полицияси томонидан ушлангани ҳақида хабар берган эди.

Инглиз нашрига кўра, 58 ёшли мураббий сўроқ қилингач, 13 июнь куни судга келиши шарти билан қўйиб юборилган.

Маълум бўлишича, Марадонанинг қаллиғи Росио Олива 5,6 миллион евро компенсация талаб қилиб, уни судга берган. Улар 6 йил давомида бирга яшаган эдилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз