Узбек O'zbek
Лопетеги тез орада ишга қайтиши мумкин
Пайшанба, 23 Май
4030

Испания миллий жамоаси ва «Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги тез орада ишга қайтиши мумкин.

Marca хабарига кўра, 52 ёшли мутахассис «Севилья» клуби билан музокара ўтказмоқда.

Лопетеги 2018 йил октябрь ойида «Реал»дан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз юрибди. «Севилья» эса мавсум якунланганидан сўнг бош мураббий Хоакин Капаррос билан хайрлашди.

Аввалроқ, «Севилья» «Рома»нинг собиқ устози Эусебио Ди Франческо билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У андалусияликларнинг спорт директори Рамон Мончи билан Римда бирга ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз