Узбек O'zbek
Леон Бэйли Англия ва Ямайка миллий жамоаларидан бирини танлади
Пайшанба, 23 Май
4413

Леверкузеннинг «Байер» клуби яримҳимоячиси Леон Бэйли қайси миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиши бўйича бир қарорга келди.

«Ваъда бераман, яшил, қора ва олтинранг футболкани шараф ва фахр билан кийиб юраман. Орузга эга болалар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан», - деб ёзди футболчи твиттерда.

Натижада, Бэйли ота-боболари ватани Ямайка миллий жамоасини танлагани маълум бўлди. Ваҳоланки, унда Англия миллий жамоасидан ҳам таклиф бор эди.

Бу мавсумда Бэйли «Байер» таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз