Узбек O'zbek
Ла Лиганинг рамзий жамоасига «Барселона»дан 4, «Реал»дан 1 нафар футболчи кирди  
Пайшанба, 23 Май
5896

Marca нашри Испания чемпионати 2018/19 мавсуми якунига кўра энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоани тузиб чиқди.

Қайд қилиш жоизки, у мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланди. 

Рамзий жамоа таркиби қуйидагича бўлди:

Дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»);

Ҳимоячилар: Даконам Жене («Хетафе»), Жерар Пике («Барселона»), Жорди Альба («Барселона»);

Яримҳимоячилар: Пабло Сарабия («Севилья»), Дани Парехо («Валенсия»), Родри («Атлетико»), Иван Ракитич («Барселона»); 

Ҳужумчилар: Яго Аспас («Сельта»), Карим Бензема («Реал»), Лионель Месси («Барселона»).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз