Узбек O'zbek
«Барселона» нидерландиялик иқтидор трансферини эълон қилди
Пайшанба, 23 Май
5902

Нидерландиянинг «Гронинген» клуби яримҳимоячиси Людовит Рейс «Барселона»га ўтди.

Каталонияликлар сайти хабарига кўра, унинг трансфер қиймати 3,25 миллион еврони ташкил қилди. 18 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланди, бунда уни яна 2 йилга узайтириш банди ҳам кўзда тутилган. Товон пули 100 миллион евро қилиб белгиланди.

Рейс – келиб чиқиши словакиялик бўлиб, «Гронинген» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2017 йилдан бери асосий таркибда ўйнамоқда. Бу мавсумда Рейс Нидерландия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз