Узбек O'zbek
Руди Гарсия «Марсель»дан кетишини эълон қилди
Чоршанба, 22 Май
1009

«Марсель» бош мураббийи Руди Гарсия мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда у бугун, 22 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Франция биринчи дивизиони якунига бир тур қолганда «Марсель» 58 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа еврокубокларга чиқиш имкониятини бой берган.

Руди Гарсия 2016 йилда «Марсель» бошқарувига келиб, уч йиллик шартнома имзолаган эди. Клуб унинг қўл остида ўтган мавсумда Европа лигаси финалига қадар етиб борганди.

55 ёшли франциялик мутахассис бунга қадар «Рома», «Лилль», «Дижон» ва «Сент-Этьен» клубларида бош мураббий бўлган; 2011 йилда «Лилль» билан Франция чемпионати ва кубогида ғолиб чиққан.

«Марсель»да Руди Гарсиянинг ўрнини Андре Виллаш-Боаш эгаллаши мумкинлиги айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз