Узбек O'zbek
«МЮ» ва «Бавария» ўртасидаги хайрия учрашуви учун таркиблар маълум
Чоршанба, 22 Май
6352

26 май куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтадиган, «Манчестер Юнайтед»нинг 1999 йилдаги треблига бағишланган учрашувда майдонга тушадиган футболчилар маълум бўлди. 

Ушбу ўйин «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» ўртасида бўлиб ўтиши аввалдан маълум бўлганди. Ўйин «Манчестер Юнайтед» хайрия фонди томонидан ташқил қилинмоқда. 

Эътиборли жиҳати, мезбонлар таркибида Райан Гиггз йўқ. 20 йил олдинги финалда «Бавария»нинг ягона голини урган Марио Баслер ҳам бу ўйинда қатнаша олмайди. 

«Манчестер Юнайтед»: Петер Шмейхел, Гари Невилл, Денис Ирвин, Дэвид Мэй, Ронни Йонсен, Яп Стам, Дэвид Бекҳэм, Ники Батт, Энди Коул, Луи Саа, Тедди Шерингем, Пак Жи Сун, Карел Поборски, Йеспер Блумквист, Раймонд ван дер Гоув, Пол Скоулз, Дуайт Йорк, Оле Гуннар Сульшер, Хеннинг Берг, Уэс Браун, Микаэл Сильвестр, Жонатан Грининг;

«Бавария»: Маркус Баббель, Ханс Пфлюгер, Самуэль Куффур, Клаус Аугенталер, Даниэль ван Бюйтен, Мартин Демичелис, Кристиан Нерлингер, Михаэль Штернкопф, Маркус Щуп, Лука Тони, Жоване Элбер, Лотар Маттеус, Рой Маккай, Штефан Эффенберг, Зе Роберто, Ивица Олич, Пауло Сержио, Карстен Лакиес, Андреас Оттль, Марсель Витичек, Торстен Финк, Карстен Янкер, Бернд Дреер, Ханс-Йорг Бутт.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз