Узбек O'zbek
Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида плей-офф иштирокчилари аниқланди
Чоршанба, 22 Май
6743

Словакияда хоккей бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

22 май куни гуруҳ босқичининг барча ўйинлари якунланди.

Канада миллий жамоаси АҚШ хоккейчилари билан баҳслашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва А гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Бу гуруҳдан Финляндия, Германия ва АҚШ миллий жамоалари ҳам плей-оффга чиқишди.

Россия миллий жамоаси Швецияни 7:4 ҳисобида мағлуб этди ва В гуруҳи ғолиби бўлди. Шунингдек, бу гуруҳдан Чехия, Швеция ва Швейцария ҳам плей-офф йўлланмасига эга бўлишди.

Хоккей бўйича жаҳон чемпионати 
Словакия – 2019

Чоракфиналлар. 23 май

А) Канада – Швейцария
Б) Чехия – Германия
В) Россия – АҚШ
Г) Финляндия – Швеция 

1/2 финаллар. 25 май

А – Б
В – Г 

Финал ва 3-ўрин учун баҳс. 26 май

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз