Узбек O'zbek
Ўзбекистонлик ёш каратечилар Nur-Sultan Open мусобақасидан 11 та медаль билан қайтишди
Сешанба, 21 Май
380

18-19 май кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида карате WKF бўйича Nur-Sultan Open-2019 халқаро турнири ўтказилди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақада ўзбекистонлик ёш каратечилар ҳам қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақадан 2 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медаллари билан қайтишди. Исфандиёр Нуриддинов ҳамда Артур Сагиров Nur-Sultan Open-2019 мусобақасида олтин медални қўлга киритишди. Ботир Дадажонов эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Альнур Малибоев, Ҳумоюн Бахтиёров, Даниял Жаксиликов, Тумер Ҳамидов, Обид Сакиев, Даниел Ли Бакли, Шоҳруз Алихонов ва Амиржон Қулиевлар Қозоғистон пойтахтидан бронза медаллари билан қайтишди. Ёш каратечилар 20 май куни Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз