Узбек O'zbek
«Реал» Йович трансферидан воз кечди
Сешанба, 21 Май
11168

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович катта эҳтимол билан «Реал»га ўтмайди.

El Chiringuito хабарига кўра, мадридликлар футболчининг жуда баланд қиймати туфайли трансфердан воз кечган. «Айнтрахт» сербиялик тўпурар учун 100 миллион евро сўраган.

Аввалроқ, «Реал» Йовични 60 миллион еврога харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Йович 2017 йилда «Бенфика»дан «Айнтрахт»га ижара асосида ўтган эди. Апрель ойида немис клуби унинг трансферини тўлиқ сотиб олди.

Бу мавсумда Йович «Айнтрахт» таркибида барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз