Узбек O'zbek
Итальян футболида шон-шараф залининг янги аъзолари тақдирланди
Сешанба, 21 Май
1506

2018 йил якунларига кўра итальян футболининг шон-шараф залидан ўрин олган янги аъзолар номи маълум бўлди.

«Италиялик футболчи» номинациясида «Рома» афсонаси Франческо Тотти эътироф этилган бўлса, «футболчи-легионер» сифатида «Интер»нинг аргентиналик собиқ аъзоси Хавьер Занетти қайд этилди.

«Ювентус»дан истеъфога чиққан Массимилиано Аллегри «бош мураббий» сифатида залдан ўрин олди. Шунингдек, Жанкарло Антоньони «фахрий футболчи» номинациясига лойиқ кўрилди. Никола Риццоли эса шон-шараф зали «ҳаками» дея тан олинди.

Итальян футболининг шон-шараф зали 2011 йилда ташкил этилган. Ҳар йили ташкилотчилар ўнга яқин номинацияда эътироф соҳибларини аниқлашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз