Узбек O'zbek
«Интер» «МЮ»га футболчи алмашишни таклиф қилмоқда
Сешанба, 21 Май
5509

«Интер» «Манчестер Юнайтед»дан ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олишга уринмоқда.

Итальян матбуотига кўра, «нерадзурри» тўлиқ трансфер суммасини тўламаслик йўлларини қидиряпти. Вариантлардан бирига асосан, клуб Лукаку учун 30 млн евро ва яримҳимоячи Иван Перишични таклиф этмоқчи.

Қайд этилишича, Ромелу хариди «Интер» учун ҳар томонлама манфаатлидир. Биринчидан, клубни ушбу трансферга жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши кутилаётган Антонио Конте ундамоқда. Иккинчидан, Перишич ҳам Миландан кетишни истаяпти. Қолаверса, «Интер» шу орқали бошқа харидлар учун маблағ иқтисод қилишни ўйламоқда.

Лукаку бу мавсум «МЮ»нинг 45та ўйинида қатнашиб, 15+4 самарадорлик кўрсаткичини қайд этди. Перишич эса «Интер»нинг 44та ўйинида майдонга тушди ва 9+8 маҳсулдорлик натижасига эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз