Узбек O'zbek
Индзаги «Ювентус»ни бошқаришга рози бўлди
Сешанба, 21 Май
4468

«Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги «Ювентус»ни бошқариш таклифига розилик билдирди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг сайтида маълум қилинган.

Туринликлар клуби спорт директори Фабио Паратичи ўтган ҳафтада 43 ёшли мутахассис билан учрашган ва мутахассис «Ювентус»ни бошқаришга розилик берган.

Индзагининг римликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган. Бу мавсумда «Лацио» Италия Кубогида ғалаба қозонди,чемпионат якунига бир тур қолган вақтда 8-ўринни эгаллаб турибди.

«Ювентус» Индзагидан ташқари Маурицио Сарри номзодини ҳам кўриб чиқаётганди. «Челси» Саррини ишдан бўшатиб, унинг ўрнига клуб афсонаси Фрэнк Лэмпардни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ўтган ҳафтада туринликлар Массимилиано Аллегри истеъфосини эълон қилди.

Айни вақтда 51 ёшда бўлган Аллегри «Ювентус»ни 2014 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Сўнгги беш мавсумда туринликлар узлуксиз чемпион бўлиб келишган, 4 марта Италия Кубоги соҳиби ва икки марта Италия Суперкубоги соҳиби бўлишган. Туринликлар Аллегри даврида икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишганли, жамоа 2015 йилда «Барселона»га (1:3), 2017 йилда «Реал»га (1:4) ютқазганди.

Бьянконерилар ЕЧЛнинг жорий мавсумида 1/4 финалгача етиб бориб, «Аякс» тўсиғидан ўта олмади (1:1 ва 1:2). Жамоа А Серияда муддатидан аввал чемпион бўлди, туринликлар мавсум якунига икки тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 13 очко ортда қолдиришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз