Узбек O'zbek
Хави: «Мураббий сифатида тажриба тўплаб, «Барселона»га қайтмоқчиман»
Сешанба, 21 Май
1406

Қатарнинг «Ас-Садд» клубида футболчилик фаолиятига якун ясаган Хави мураббийлик фаолиятини бошлаши ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда EFE хабар бермоқда.

«Тажриба орттириш мақсадида мураббийлик фаолиятимни Қатарда бошламоқчиман. Кейин Европага қайтиш истагидаман. «Барселона»да ҳам ишлайман, деб умид қиламан, лекин ҳозирча бунинг учун тажрибам етарли эмас. Ўз мақсадларимга босқичма босқич эриша боришим керак.

Қўл остимдаги жамоаларим ижросида қандай футбол кўриш борасида менда турли хил ғоялар талайгина. Менга доимо «Барселона»нинг ўйин услуби, ўйинни назорат қилиши ёққан. Мураббийлик фаолиятимда шу йўналишда кетмоқчиман», – деди Хави.

39 ёшли испан «Ас-Садд» билан 2020 йилгача мўлжалланган мураббийлик шартномасини имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Хави «Барселона» тарбияланувчиси саналади. У 1998-2015 йилларда «кўк-анорранглилар» асосий жамоасида ўйнаган ва рекорд даражада кўп – жами 769та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз