Узбек O'zbek
Де Лигт: «Френки билан жамоадош бўлиб қолишни истаяпман»
Сешанба, 21 Май
4599

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт «Барселона»га ўтаётган жамоадоши Френки де Йонг билан яна бир жамоада ўйнаш истаги борлигини билдирди. Унинг сўзларини Voletbalprimeur нашри келтириб ўтган.

«Де Йонг мавсумни жуда зўр ўтказди, деб ҳисоблайман. «Барселона» билан шартнома тузишга лойиқ ўйинчи у. Френки билан яна бир жамоада ўйнасак яхши бўларди, лекин ҳозир келгусида нима бўлиши ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман», – деди де Лигт.

Аввалроқ «Барса» Маттейсни 74 млн еврога сотиб олиш арафасида экани хабар қилинган эди. Де Йонг трансфери эса 75 млн еврога келишиб қўйилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз