Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Ас-Садд» Хавининг сўнгги ўйинида ютқазди
Душанба, 20 Май
2615

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари бошланди.

Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар таркибида машҳур яримҳимоячи, 39 ёшли Хави фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди. Аввалроқ, у мавсум якунланганидан сўнг, бутсаларини «михга илиб қўйишини» эълон қилган эди.

Бу натижадан сўнг, «Персеполис» 7 очко билан 3-ўринга кўтарилди, «Ас-Садд» эса 10 очко билан 1-ўринда бормоқда. 

ОЧЛ, D гуруҳи, 6-тур
20 май
Персеполис (Эрон) - Ас-Садд (Қатар) 2:0
Голлар: Туробий (16), Алипур (67)

23:55 Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Пахтакор (Ўзбекистон)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз