Узбек O'zbek
«Наполи» 110 млн еврога ҳам кўнмади – «МЮ» яна рад жавобини олди
Душанба, 20 Май
6316

«Наполи» «Манчестер Юнайтед»нинг ҳимоячи Калиду Кулибали хариди бўйича навбатдаги таклифини ҳам рад этди.

Итальян матбуотидаги хабарларга қараганда, «МЮ» 27 ёшли сенегаллик учун 110 млн евро тўлашга тайёр бўлган. Аммо неаполликлар клуби президенти Аурелио Де Лаурентис ушбу ҳимоячини сотишни истамаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Николо Скиранинг маълум қилишича, Кулибалининг 2023 йилгача мўлжалланган шартномасида 150 млн евролик товон пули кўрсатиб ўтилган банд 2020 йилдан кучга киради. Аввалроқ жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти бу пункт 2021 йилдан амал қила бошлашини айтганди.

«Наполи» ўтган йили ноябрда Кулибалини 90 млн еврога «МЮ»га сотишга рози бўлмаганди. «Қизил иблислар» декабрь ойида ҳам 103 млн евро таклиф қилиб, рад жавобини олишди.

27 ёшли Калиду бу мавсум А Сериянинг 35та турида қатнашиб, иккитадан гол ва пас муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз