Узбек O'zbek
Де Лигт учун курашга яна бир гранд клуб қўшилди
Душанба, 20 Май
10196

«Ливерпуль» «Аякс» ҳимоячиси Матейс де Лигтни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, инглизлар клуби футболчи билан ушбу масалада боғланган, аммо ҳозирча клуб ёзги трансферлар дарчасидаги имкониятларини аниқ баҳолаб олгани йўқ.

Бунгача ушбу 19 ёшли футболчига «Барселона», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ле Лигтнинг болаликдаги дўсти, «Аякс»нинг бошқа бир етакчиси Френки де Йонг қишдаёқ «Барселона» билан келишувга эришган ва ёзда каталонлар клуби сафига қўшилади.

Якунланган мавсумда де Лигт «Аякс» сафида барча турнирлар доирасида 55 ўйинда майдонга тушди ва 7 гол урди.

Футболчи ёзда клубдан кетишини маълум қилиб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз