Узбек O'zbek
«Бавария» немис иқтидорини Германияга қайтармоқчи
Душанба, 20 Май
2954

«Бавария» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Kicker хабарига кўра, мюнхенликлар Франк Рибери ва Арьен Роббенга ўринбосар изламоқда. Сане эса «Манчестер Сити»нинг асосий таркибидан тушиб қолган ва бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаяпти.

Бу мавсумда 23 ёшли Сане «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 18та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Сане 2014-2016 йилларда Германиянинг «Шальке» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз