Узбек O'zbek
«Аякс» етакчиси Европанинг икки топ-клубидан бирида ўйнаш истагини маълум қилди
Душанба, 20 Май
8559

«Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш ўзининг севимли жамоалари номини маълум қилди. Бу ҳақда амстердамликлар клуби расмий хизмати хабарида келтирилган.

Ушбу марокашлик 26 ёшли футболчи «Аякс»нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.

«Мен қайси жамоани ёқтираманми? Менда бундай жамоалар иккита: «Арсенал» ва «Барселона». Улардан бирида ўйнаш менинг орзуим», дея Зиёшнинг сўзларини келтирган «Аякс» клуби матбуот хизмати.

Якунланган мавсумда Ҳаким Зиёш барча турнирлар доирасидаги 49 учрашувда майдонга тушиб, 21 гол урди ва 24 голга узатма берди. У «Аякс» билан Нидерландия чемпионатида ғолиб бўлиб, мамлакат кубогини қўлга киритди, шунингдек, ЕЧЛнинг яримфиналига чиқди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз