Узбек O'zbek
Ўйин пайтида майдонга ҳайвон чиқиб кетгани учун рус клуби жаримага тортилди, жарима миқдори - минг рубль
Шанба, 18 Май
1493

Россия футбол уюшмаси Назорат-интизом қўмитаси мамлакат учинчи дивизиони – Олимп-ПФЛ доирасидаги «Коломна»-«Муром» ўйинида (2:2) юз берган ҳолат бўйича мезбон клубга нисбатан санкция қўллади.

11 май куни Москва областининг Коломна шаҳрида бўлиб ўтган ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга ит («чёрный пес») чиқиб кетган. Бунинг учун мезбонлар минг рубль (тахминан 130 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳафтада Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси U-18 жамоаларини белгиланган муддатда заявкадан ўтказмагани учун Про-лиганинг 5та клубига 50 миллион сўмдан жарима қўлланганини маълум қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август