Узбек O'zbek
Рибери чемпионлик унвони сони бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди
Шанба, 18 Май
2001

«Бавария» яримҳимоячиси Франк Рибери чемпионлик унвонлари сони бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди.

Бугун «Бавария» чемпионатнинг сўнгги турида «Айнтрахт»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, қаторасига 7-марта чемпион бўлишга эришди.

2007 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Рибери учун бу фаолиятидаги 9-унвон бўлди. Натижада франциялик футболчи Бундеслига рекордини ўрнатди.

Риберидан кейинги ўринларни Мехмет Шолль, Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер, Давид Алаба, Томас Мюллер ва Арьен Роббен (барчаси – «Бавария») эгаллаб турибди. Уларнинг ҳисобида 8та чемпионлик унвони бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз