Узбек O'zbek
Рамос Пересдан Погбани сотиб олмасликни сўради
Шанба, 18 Май
15271

«Реал» сардори Серхио Рамос «Манчестер Юнайтед»дан яримҳимоячи Поль Погбани сотиб олиш ғоясига қарши, деб ёзади Don Balon.

Нашрнинг келтиришича, Рамос клуб президенти Флорентино Пересдан ушбу трансферга қўл урмасликни сўраган. Унинг фикрича, Погбанинг жамоага қўшилиши кийим алмаштириш хонасидаги муҳитга салбий таъсир қилади.

Аниқлик киритилишича, Серхио Полнинг ўзини тутишини Гарет Бэйлга таққослаб тушунтирган. У, шунингдек, бош мураббий Зинедин Зидан ҳамюрти Погбага бошқаларга қараганда айро муносабатда бўлиши эҳтимоли борлигини қўшимча қилган.

Хабарларга қараганда, «Реал» 26 ёшли яримҳимоячи учун 150 млн евро тўлашга тайёр, бироқ«қизил иблислар» 180 млн сўрашмоқда.

Маълумот учун, Погба бу мавсум Англия чемпионатининг 35та ўйинида қатнашиб, 13та гол урди (7таси пенальтидан) ва 9та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз