Узбек O'zbek
«Пахтакор»ни Саудия Арабистонида жиддий синов кутмоқда
Шанба, 18 Май
4863

20 май куни «Пахтакор» сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» клуби билан Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинини ўтказади.

Клуб матбуот хизмати бу баҳсдан олдин Саудия Арабистони клубларига қарши ўйинлардаги статистикани келтириб ўтди.

Тошкентликлар «Ал-Аҳлий» билан Чемпионлар Лигасида 3 марта тўқнаш келган. 2005 йил Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда «Пахтакор» Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу мавсумда эса Марат Бикмаевнинг голи «Пахтакор»га кичик ҳисобдаги ғалабани келтирган.  

«Шерлар» Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё кубоклари мусобақаларида 24та ўйин ўтказган бўлса, атиги 4 марта ғалаба қозонган холос. 5 марта дуранг қайд этиб, 15 марта ютқазган. Тўплар нисбати - 17:48.

Тошкентда ўтган 12та ўйинда 3та ғалаба, 4та дуранг ва 5та мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати – 12:17.

«Пахтакор»нинг Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этган натижалари қуйидагича:
Ал-Аҳлий - 2:1, 0:3, 1:0
Ал-Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал-Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ан-Наср - 2:2, 0:4
Ал-Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Аш-Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Аҳлий» - «Пахтакор» ўйини 20 май куни соат 23:55да бошланади. Тошкентликларни кейинги босқичга чиқиш учун дуранг натижа ҳам қониқтиради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз