Узбек O'zbek
Ла Лига. «Валенсия» Чемпионлар Лигасига чиқди, Европа Лигаси иштирокчилари ҳам аниқланди
Шанба, 18 Май
2912

Испания чемпионатида сўнгги тур ўйинлари бошланди.

«Валенсия» сафарда «Вальядолид» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада «кўршапалак»лар 61 очко билан 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлишди.

«Хетафе» ўз майдонида «Вильярреал» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Севилья» эса «Атлетик» дарвозасига жавобсиз 2та гол уриб, 3 очкони қўлга киритди. Ҳар иккаласи ҳам келаси мавсумда Европа Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. «Атлетик»нинг мағлубияти «Эспаньол»га асқотди. Жамоа ўз уйида «Реал Сосеьдад»ни 2:0 ҳисобида енгиб Европа Лигасига чиқди.    
 
Ла Лига, 38-тур
18 май

Леванте – Атлетико 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 6 Кабако, 2:0 – 36 Марти, 2:1 – 68 Родри Эрнандес, 2:2 – 79 Камельо. 

Эспаньол – Реал Сосьедад 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 58 Росалес, 2:0 – 65 У Лэй. 

Вальядолид – Валенсия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 36 Солер, 0:2 – 52 Родриго. 

Хетафе – Вильярреал 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 13 Портильо, 1:1 – 44 Иборра, 2:1 – 76 Максимович, 2:2 – 87 Морено. 

Севилья – Атлетик 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 44 Бен-Йеддер, 2:0 – 90+2 Эл-Хаддади

23:45 Алавес – Жирона
23:45 Уэска – Леганес
23:45 Сельта – Райо Вальекано
19 май
Реал Мадрид – Бетис
Эйбар – Барселона

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз