Узбек O'zbek
ЦСКА «Реал»ни мағлуб этиб, Евролига финалига чиқди
Шанба, 18 Май
4423

Испаниянинг Витория-Гастейс шаҳрида баскетбол бўйича Евролига мусобақасининг «Тўртлар финали» бошланди.

Дастлабки яримфиналда Туркиянинг иккита клуби «Анадўлу Эфес» ва «Фенербахче» беллашди. Унда «Анадўлу Эфес» катта устунлик билан 92:73 ҳисобида ғалаба қозониб финалга чиқди.

Иккинчи яримфиналда Россиянинг ЦСКА ва Испаниянинг «Реал» клублари тўқнаш келди. Бу ўйин шиддатли тарзда ўтди ва «армиячилар»нинг 5 очко фарқли ғалабаси билан тугади.   

Финал ва 3-ўрин учун баҳс 19 май куни ўтказилади.

Евролига – баскетбол бўйича Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасидир. Турнирда энг кўп ғалаба қозонган клублар «Реал» (10), ЦСКА (7), «Маккаби Тель-Авив» (6) ва «Панатинаикос» (6) ҳисобланади.

Евролига, Тўртлар финали
1/2 финаллар
17 май, Витория-Гастейс, Испания

Фенербахче (Туркия)  –  Анадўлу Эфес (Туркия) 73:92 (20:19, 20:26, 17:23, 16:24)

ЦСКА (Россия)  –  Реал (Мадрид, Испания) 95:90 (18:22, 25:23, 22:28, 30:17)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз