Узбек O'zbek
Аллегрининг «Ювентус»ни тарк этиши сабаблари маълум бўлди
Шанба, 18 Май
9310

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри клуб раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда мавсум охирида кетишга қарор қилган.

AS хабарига кўра, 51 ёшли мутахассиснинг таркиб бўйича фикри раҳбариятникига тўғри келмаган. Аллегри ёзда жамоани янгилаш тарафдори бўлган, аммо раҳбарият бунга кўнмаган. Натижада, мураббийнинг 2020 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан бери бошқармоқда. Унинг қўл остида туринликлар 5 марта Италия чемпиони бўлишди ва 4 марта мамлакат Кубогини қўлга киритишди. Шунингдек, 2 марта Чемпионлар Лигаси финалида тўп тепишди.

Аввалроқ, Аллегри хизматига «Бавария», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм» ва «Галатасарой» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз