Узбек O'zbek
Роберто Карлос «Анжи»ни қутқариб қолмоқчи
Жума, 17 Май
6915

«Анжи»ининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос клубга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр.

«Анжи»нинг бундай аҳволга тушиб қолганини кўриш оғир. Керимов клубни жуда юқори савияга олиб чиққан эди. Агар улар илтимос қилса, бажонидил ёрдам беришга тайёрман», - деди бразилиялик.

Доғистонликларнинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это’О эса «Анжи»га ёрдам бермаслигини айтди.

«Йўқ, ёрдам бермайман», - деди камерунлик.

Аввалроқ, «Анжи» молиявий муаммолар туфайли тугаб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жамоа 2018/19 мавсуми якунига кўра Россия Премьер-Лигасини тарк этадиган бўлди. 

Маълумот ўрнида, Роберто Карлос 2011-2012 йилларда «Анжи» шарафини ҳимоя қилган ва 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган. Самюэль Это’О 2011-2013 йилларда «Анжи» таркибида 53та ўйинда майдонга тушиб, 25 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз