Узбек O'zbek
«Бавария» бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқариши мумкин
Жума, 17 Май
1275

«Бавария» раҳбарияти мавсум натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, бош мураббий Нико Ковач билан хайрлашади.

Goal хабарига кўра, хорватиялик мутахассис Германия чемпионати ва Кубогида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, Мюнхен клубидан истеъфога чиқарилади.

Айни пайтда Нидерландиянинг ПСВ клуби устози Марк ван Боммел «Бавария»ни бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди. 42 ёшли голландиялик 2006-2011 йилларда мюнхенликлар таркибида ўйнаган ва 2 марта Германия чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлган.

Аввалроқ, «Аякс» устози Эрик тен Ҳаг «Бавария»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бавария» Германия чемпионатининг сўнгги туридан олдин «Боруссия» Д клубини 2 очко ортда қолдириб, пешқадамлик қиляпти. Шунингдек, жамоа Германия Кубоги финалига чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз