Узбек O'zbek
«Ас-Садд» Хавининг сўнгги расмий ўйини – Қатар кубоги финалида йирик ҳисобда ютқазди
Жума, 17 Май
5268

Қатарда 2018/19 мавсуми ниҳоясига етди. 16 май куни Юлдузлар лигаси чемпиони «Ас-Садд» амир кубогининг финал ўйинида «Ал-Дуҳайл»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳс испаниялик яримҳимоячи Хави учун профессионал футболчи сифатидаги фаолиятида сўнгги расмий ўйин бўлди

Хави 2015 йилда «Барселона»ни тарк этиб, сўнгги уч мавсумни «Ас-Садд»да ўтказди. Эндиликда у Доҳанинг мазкур клубида мураббийлик фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Қатар амири кубогининг финал учрашуви олдидан ЖЧ-2022 учун қурилган «Ал-Вакра» стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 575 млн долларлик ўйингоҳ 40 минг томошабинга мўлжалланган. Аввалроқ Доҳада худди шунча сиғимга эга «Халифа» стадиони ҳам фойдаланишга топширилганди.

Қатарда ЖЧ-2022 учун ушбу икки стадиондан ташқари яна 6та стадионда реконструкция ишлари кетмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз