Узбек O'zbek
«Шахтёр» кетма-кет тўртинчи мавсумда Украина кубогини қўлга киритди
Пайшанба, 16 Май
1952

Украинанинг энг совриндор клубларидан бири «Шахтёр» мамлакат кубогида ғолиб чиқди. Донецк шаҳри жамоаси финалда биринчи лига клуби «Ингулец» дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

Запорожьедаги  «Славутич-Арена»да ўтган баҳсдаги 4:0 ҳисоби Украина кубоги финаллари тарихидаги энг йирик натижа бўлди. Кубокнинг ҳал қилувчи баҳсида бунга қадар икки марта 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Умумий ҳисобда 28-марта ўтказилган мусобақада «Шахтёр» 13-маротаба бош совринни қўлга киритди. Бу – турнирдаги энг яхши натижа. Иккинчи ўриндаги «Динамо Киев»да 11та кубок бор.

Шунингдек, Донецк жамоаси кетма-кет тўртинчи мавсумда Украина кубогини қўлга киритиб, бу борадаги рекордни ҳам янгилади.

Украинанинг амалдаги чемпиони ҳам саналувчи «Шахтёр» Премьер-лигада ҳам етакчилик қилмоқда. Португалиялик Паулу Фонсека мураббийлигидаги жамоа 24-турдан кейин Киевнинг «Динамо»сидан 7 очкога илгарилаб кетган. 

Украина кубоги
Финал. 15 май
Шахтер – Ингулец 4:0 (3:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Тете, 2:0 – 39 Тете, 3:0 – 45 Мораес, 4:0 – 65 Соломон.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз