Узбек O'zbek
«Реал» яқин вақтлар ичида янги ҳужумчиси трансферини эълон қилади
Пайшанба, 16 Май
11286

«Реал» яқин вақтлар ичида «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йовични трансфер қилгани ҳақида расман эълон қилади.

AS нашри маълумотига кўра, томонлар трансфер бўйича барча жиҳатларни келишиб олишган.  

«Реал» янги трансферини кейинги ҳафтада, Бундеслиганинг охирги тури доирасидаги «Айнтрахт» – «Бавария» ўйинидан (18 май) бир неча кун ўтиб эълон қилишни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ, «Реал» «Айнтрахт» билан ушбу 21 ёшли сербиялик ҳужумчини 60 миллион еврога трансфер қилиши борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Йович франкфуртликлар жамоаси сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз