Узбек O'zbek
Неймар «ПСЖ»га «Барса» футболчисини тавсия қилди
Пайшанба, 16 Май
10044

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумкин.

Paris United маълумотига кўра, парижликлар клуби форварди Неймар клуб раҳбариятидан Бразилия терма жамоасидаги сафдошини сотиб олишни сўраган.

Қайд этилишича, «ПСЖ» менежменти Коутиньонинг агенти Киа Журабчан билан яхши алоқаларга эга.

Бундан аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти рекорд даражадаги маблағга трансфер қилинган (160 миллион евро) Коутиньо ишончни оқламаган деб ҳисоблаб, уни сотувга қўймоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

Шунингдек, «Барселона» уни «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан алмашиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз