Узбек O'zbek
«Навбаҳор» «Лион» билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
Пайшанба, 16 Май
3311

“Навбаҳор” Франциянинг “Лион” клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. 15 май куни “Лион”нинг Халқаро ишлар бошқармаси раҳбари Клемент Мишон уч кунлик хизмат сафари билан Наманганга келди.

Наманган клуби матбуот хизматидан маълум қилишларича, франциялик меҳмон кеча “Марказий” стадионида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров билан учрашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбатлашган.

Қайд этилишича, Клемент Мишон Наманган вилоят футбол академиясига ҳам борган ва академия директори Ғанишер Исмоилов ҳамда мураббийлар билан учрашган.

Шундан сўнг “Лион” вакили аёллар футболи бўйича Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” ўйинини ҳам томоша қилган.

Мишон Наманганга сафари давомида, шунингдек, “Навбаҳор” қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Учқўрғон туманидаги олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати фаолиятлари билан ҳам танишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз